21K80Telegramda ochish
Пулнинг ҳаммаси Тошкентда Депозитлар ва хусусан аҳоли омонатлари ўсаётгани, албатта яхши. Лекин депозитлар ва омонатларнинг юқори концентрацияси муаммоси ҳалигача эътибордан ташқарида қолмоқда (концентрациявий ўсиш). Масалан, ҳудудий концентрация. 1 август ҳолатига жами депозитларнинг 77,0%и Тошкент шаҳрида жамланган. Бу кўрсаткич омонат бўйича 58,8%, корпоратив депозитлар бўйича 88,7%. Аҳоли майли (Тошкент шаҳри энг юқори даромадли ҳудуд), лекин бизнес бор пулини Тошкентда (Тошкентдаги банкларда) ушлайди. Чунки ҳудудлардаги бонкаларга, айниқса маъмурий босим остидаги давлат бонкаларига ишонч ҳаминқадар. Кимдир айтиши мумкин, бу ҳудудлардаги БХМга айланган кўплаб филиаллар энди пойтахтдаги офисга қараганидан шунақа аҳвол деб. Йўқ, агар омонатчилар ва депозиторлар манзили бўйича ахборот жамланса ҳам, картина ўзгармайди. Яна бир концентрация бу йирик депозиторлар ва йирик омонатчилар билан боғлиқ. Бизни кўзимизни қувонтираётган рақамлар бу асосан йирик, миллиардер омонатчилар маблағларининг ўсиши билан боғлиқ бўлиб қолмаяптими? Кафолатланган, 200 млн.сўмгача омонатлар қолдиқлари қандай ўзгармоқда, 200 млн.сўмдан кўп омонат қолдиқлари қандай ўзгармоқда? Миллиард сўмдан кўп омонатлар-чи? Банкларнинг йирик депозиторларга қарамлиги кучаймоқдами ёки юмшамоқдами?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin