13K52Telegramda ochish
Миллиардерлар рўйхатида ўзбекистонликлар йўқ. Лекин улар бор Forbes'нинг янгиланган рўйхатига дунё бўйича 2095та миллиардер кирган. Бир йил давомида дунё бўйича миллиардерлар сони 58тага камайган. Миллиардерларнинг жами бойлиги 700 млрд.га қисқарган. Собиқ совет ўлкаларидан Россия, Украина, Қозоғистон ва Грузиялик миллиардерлар қайд этилган. Ўзбекистондан расмий рўйхатда ҳеч ким йўқ. Албатта Forbes рўйхатида ўзбекистонлик миллиардерлар йўқ экани уларнинг амалда йўқ эканини англатмайди. Масалан, Гулнора Каримовадан мусодара этилган мол-мулклар, улушлар ва пулларнинг ўзи бир неча миллиард долларни ташкил этган. Гулнора Каримовадан кейин ўтган даврда ноқонуний бойлик орттириш, давлат мансабидан фойдаланиб бизнес империя имкониятларини кенгайтириш, коррупцион даромадларни ўзлаштириш ҳодисалари ҳеч қаёққа даф бўлгани йўқ. Анъаналаримизга кўра, бизнинг мисолимизда ўзбекистонлик миллиардерларнинг миллиардер бўлгани одатда улар ваколатларидан айрилиб қамалганидан, мол-мулклари, хорижга олиб чиқилган миллиардлари ҳибсланганидан кейин маълум бўлади. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin