21K105Telegramda ochish
Эсдан чиқмаслиги учун Бугун 50 ёшга етган ва янги маҳкамаларга тортилмаса яна 6 йилдан кейин озодликка чиқадиган Гулнора Каримова ўзлаштирган активлар ва мол-мулкларни қайтариш бўйича жараёнлар тўхтаб қолгандек. Эсингизда бўлса, йил бошида ўғирланган маблағларни қайтариш бўйича траст жамғармаси ташкил этилгани эълон қилинган ва келишилган пуллар Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланиши айтилган эди. Лекин мана ярим йил ўтдики, бу траст фаолияти тўғрисида ҳеч бир янги гап йўқ. Қанча пул қайтарилди, қанчаси ишлатилди, номаълум. Трастни кимлар бошқармоқда, буям номаълум. Охирги айланган хабар Гулнора Каримованинг Гонконгдаги сотилиб кетган квартираси ҳақида бўлди. Гулнора кейси шуниси билан муҳимки, аввало у хотира қисқалиги туфайли унутилиб кетмайди, қолаверса, бугунги олигарх, валинеъмат қиёфасидаги янги қароқчилар ҳам билиши керакки, миллат ва мамлакатни талаганлар албатта бир кун келиб барибир жавоб берадилар. Худди Гулнора каби! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin