Гулнора Каримова кейси ўғри ва муттаҳамлар учун сабоқ бўлдими?
Йўқ, менимча. Тендерсиз, танловсиз давлат буюртмалари, ноқулай саволлар кўпайиб бораётган хусусийлаштириш, шиширилган импорт контрактлари, офшорлардаги "инвесторлар"нинг нормага айлангани, маъно ва мазмуни фақат пул ўзлаштиришга асосланган миллиардлаб долларлик кэптив лойиҳалар кўрсатмоқдаки Гулнора Каримова ва у билан боғлиқ оқибатлардан ҳеч ким хулоса чиқаргани йўқ.
Шу маънода мен жудаям хурсандман, Гулнора Каримова томонидан хорижга олиб чиқилган активларнинг Ўзбекистон орқали эмас, БМТ ва Швейцария шафелигидаги халқаро траст жамғармаси орқали қайтарилаётганидан.
Тармоқларда ёзишаётганидек, бу пуллар бордюрларни янгилаш, кўкаламзорларни йўқ қилиб, кейин қайта тиклаш ёки маҳаллабай ўлик товуқ тарқатишга кетмаслигига озгина бўлсаям умид уйғонди. Яъни эски замон ўғрисидан қайтарилган пул бошқа янги замон ўғриларига кетмайди.
- https://t.me/SevaraJournalist/5433@SevaraJournalist