Газетаўз Давлат раҳбарига мурожаат қилмоқда
Ўзбекистонда Президентдан бошқа институтнинг самарасига ишонч қолмагани учун нашр тўғридан тўғри Давлат раҳбарига мурожаат қилишни лозим топган кўринади.
Шахсан мен мамлакат пойтахти малакасиз ва олчоқ мешчанларга сўзсиз сўроқсиз топшириб қўйилганига ишонмайман. Сўров бўлади. Бўлгандаям қаттиқ бўлади.
Пойтахт кўчалари, майдонлари, боғлари, тротуарлари, обидалари бу халқнинг мулки. Уларни ўзбошимчалик билан ғорат қилиш, бу йўл билан бойлик орттиришни асосий воситага айлантириш жавобсиз қолмайди.