24K101Telegramda ochish
Бузуқ приоритетлар Давлетов тўғри ёзаяпти. Пойтахтнинг қоқ марказида қайта-қайта таъмирлаш ишларининг афзаллиги анча юқори. Гап балки шунда. Шунақа таассуротки, жуда тез бошлаб олишмаса қуруқ қолишадигандек. Бирданига Навоий ва Бобур кўчалари, Авиасозлар саройи, Космонавтлар ҳиебонини ёппа бузиб-таъмирлашга тушиб кетишди. Ҳаммасида ҳокимга таалуқли субъектлар. Лекин биронтасини лойиҳа қиймати, молиялаш манбалари эълон қилинмаган. Бузилаётган маконларнинг маданий мерос нуқтаи назаридан асралиши лозимлиги яна алоҳида масала. Катта эҳтимолки, бузиш-қуриш ишлари яна ёпиқ фармойишлар билан тасдиқланган. Бегона бўлмаган пудратчилар тендерсиз белгиланган. Давлетовчасига айтганда, таъмирлаш учун танлаб олинган объектлар бўйича приоритет қандай белгиланиши-ку жуда катта савол. Лекин мен тахминан тушунаман буни. Масалан, пойтахтнинг қон томири Бунёдкор кўчасидан Чилонзор томон пиёда юришда тротуар йўқ. Шунчаки йўқ, эгаллаб, бузиб, ғорат қилиб бўлинган. Ёш болали, қария ё имконияти чекланган одам тугул, соғлом одам ҳаракатланиши қийин. Ишончим комил, Артикходжаев ҳеч қурса "Дружба" сомса ё "Камолон" гумма ейиш учун бўлса ҳам Халқлар дўстлигидан Миллий боғ томон юриб кўрмаган. Миллий боғдан ҳаётини хавф остига қўйиб (чунки тротуарлар тугаб қолади) Новза томон қадам босмаган. Бинойидек Навоий кўчасини бузиб таъмирлаш эса маза. Ўндан тўққизи чўнтакка қолади Бунедкор кўчасида тротуар яратишга эса росмана пул сарфлашга тўғри келади. Ўғирлаб ўзлаштирадиганларга ҳеч нима қолмайди. Бунақа мисолларни ўнлаб келтириш мумкин. Айтгандай, ўтган йили Катта ҳалқа йўли ва Кичик ҳалқа йўлини бирлаштирадиган Истироҳат кўчаси бўйлаб ҳиёбон кўча қуришни ваъда этишган. Ётипти бу кўча ҳалиям, чангга ботиб, ямаларга тўлиб. Бундан кўра ялтираган Бобур кўчасини янада ялтиратиш фойдалироқ уларга. Мана қаерда афзаллик. Мана қаерда приоритет. Тушунтиролган бўлсам керак. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin