22K45Telegramda ochish
Эртага 2021 йил 22 апрель куни Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади Йиғилиш расмий инфляция бир хонали рақамга яқинлашаётган, айни вақтда озиқ-овқат нархлари шиддат билан ўсиб бораётган бир шароитда, ялпи ички маҳсулот ва экспортнинг секин-аста тикланиши бошланган, олтин нархлари мартдаги минимумлардан кейин яна ошиши кузатилаётган, миллий валюта курси барқарор, лекин коронавирус эпидемиясидан шикастланиш ошаётган, вакцинациялаш ўта суст кетаётган бир вақтда бўлиб ўтади. Қарор қабул қилишга кредит каналини фаоллаштиришга ундов ва чақириқлар, кунда, кунора янги ва янги давлат дастурларини молиялаштириш эълон қилинаётгани таъсир ўтказмай қолмайди. Ставка ўзгармай қоладими ёки пасаядими, бир нима дейиш қийин. Одатда регуляторнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиши олдидан мутахассис ва экспертлар ставкани ўзгариши бўйича прогнозларини билдирадилар. Лекин бунда реалликдан кўра кўпроқ респондентларнинг хоҳишлари акс этиб қолади. Шунинг учун яхшиси қарорни кутамиз. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin