11K37Telegramda ochish
Tashkent City Park да Агробанкнинг янги хизмат тури – “мобил офис” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, зарур техника ва ускуналар билан жиҳозланган ISUZU HD 50 банк филиалларида кўрсатиладиган асосий хизмат турларининг деярли барчасига эга. Мобил банкда нақд пул ечиш, пластик карта очтириш, халқаро пул ўтказмалари каби банк хизматларидан фойдаланиш мумкин. Лойиҳа айниқса, чекка ҳудудлар аҳолиси ва айни пайтда банк учун ҳам бирдек фойдали бўлади. Сабаби айрим ҳудудларда аҳоли сони кам бўлиб, у ерда банк шохобчасини очиш қимматга тушиши мумкин. Лекин ўша озчиликда ҳам банк хизматларига эҳтиёж туғилади. Ана шунадай ҳолатларда мобил банкларнинг ўзи одамлар олдига бориб хизмат кўрсатиши мумкин. Чиндан ҳам яхши ташаббус.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin