31K184Telegramda ochish
"Ит одамни тишлаши янгилик эмас, одам итни тишлаши - мана бу янгилик" Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Уста Нормат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алишер Икромовни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлабди. Шунга шунчами? Шуям воқеами? Битта узр билан ўтиб кетадиган ишку. Агар маҳалла раиси ҳоким ўринбосарини сўкканида бошқа гап эди. 15 сутка оларди, жарима тўларди. Ишдан кетарди. Балки кейинроқ пора билан қўлга ҳам тушарди. Янги Ўзбекистонда арбоб фуқаронинг сўкиши, уриши норма. Фуқаро арбобни сўкиши, уриши эса жиноят. Такрорлайвериб, чарчадим. Янги даврнинг бош қоидасини уқиб олинг: Своим всё, народу закон! Шотирларимга ҳамма нарса, халққа эса қонун!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin