20K44Telegramda ochish
Муҳим қарорлар яна ёпиқлигича қолмоқда: Тошкент шаҳар кенгаши прокуратуранинг "депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида"ги тақдимномасини рад этган Фуқаро Н.Токареванинг 7- Ширин округидан сайланган депутат Козлов Александр хатти-ҳаракатлари устидан норози бўлиб йўллаган мурожаати бўйича шаҳар Кенгаши 2022 йил 13 декабрдаги қарори билан рад жавоби берилган. Қизиғи шаҳар кенгашининг бу бўйича VI-74-324-14_0_K/22 сонли қарори ёпиб қўйилган. Шунинг учун биз фуқаро Токарева нимадан норози бўлгани, Кенгаш ва унинг одоб-аҳлоқ комиссияси нимани муҳокама қилганини билмаймиз. Доимгидек, кора халқ билиши шарт эмас, деб ҳисобланилган. Дарвоқе, ҳокимлик рутбаси Раҳмоновга ўтгач, ёпиб қўйилган қарорлар сони яна кескин ошган. Кейингиси мўридан чиқаради, деган гап бекорга эмас. Масалага қайтамиз.Токареванинг мурожаати юзасидан шаҳар прокуратураси депутат Козлов бўйича "депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида"ги тақдимномасини киритган. Демак, масала анча жиддий ва муҳим бўлган. Не тонгки, кенгаш прокураратуранинг ҳам тақдимномасини қабул қилмаган. Хўш? Токарева нимадан норози? Депутат Козловнинг қилмиши нима? Прокуратура тақдимномаси асослари қандай? Шаҳар Кенгаши жамоатчиликдан нимани яширмоқда?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin