19K61Telegramda ochish
e-qaror'дан Тошкент шаҳар кенгашининг қарори ўчириб юборилган, бу биринчиси эмас Имконсиз дейишларига қарамай, ҳокимлар ва кенгашлар қарорлари жойлаштириладиган e-qaror базасидан тез-тез ҳужжатлар йўқолиб туради. Таҳрирлаб ҳам турилади. Ҳокимтўраларниинг хоҳишларига, мақсадларига қараб. Мана яна бир мисол. Тошкент шаҳар Кенгашининг бюджет сарҳисоби бўйича 2022 йил 3 ноябрдаги VI-72-289-14-0-К/22 қарори. Ҳозир бу қарорни базадан топа олмайсиз. Кеча "Бой Тошкент: Таълим ва медицинадан тежалган, ободонлаштиришга пул аялмаган" постида айни шу қарорга таяниб, қатор танқидий мулоҳазалар билдирилганди. Ҳеч қиси йўқ. Биз ҳужжат файлини сақлаб қолганмиз. 21- асрда интернетдан ҳеч нимани ўчириб бўлмайди. E-qaror билан боғлиқ илгари кўтарилган саволлар ҳалигача актуал. P.S. 20:00 ҳолатига қарорлар базада қайта тикланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin