22K59Telegramda ochish
Бу ишдан кейин Лукашенко халқаро террористдан асло фарқсиз NEXTA телеграм канали собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич йўловчиси бўлган Ryanair авиакомпанияси самолети Афинадан Вильнюсга учаётган бўлган. Белорусь ҳаво ҳудудида самолет МиГ-29 воситасида Минск аэропортига қўнишга мажбур қилинган. Махсус операцияни амалга оширишга Лукашенко шахсан ўзи топшириқ берган. Роман Протасевич ўтган йили Лукашенко сохта сайловлар орқали давлат ҳокимиятини эгаллаб олгандан кейин Белорусь жамоатчилигини мустақил ва муқобил ахборот манбалари билан таъминлаб турган NEXTA телеграм каналининг асосчиларидан бир эди. Лукашенко бу иши билан Саддам, Милошевич, Каддафи каби давлат террори билан машғул бўлган қаттоллар қаторига қўшилди. Унга қарши Халқаро ва ички ҳуқуқда легитим ва қонуний воситалар энди йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin