Грузияда вакцинация
Грузияда коронавирусга қарши вакцинация бепул ва ихтиёрий. Грузияликлар категорияларга бўлинмаган ҳолда эмланишмоқда. 22 июнь ҳолатига 238220 нафар грузиялик эмланган. Бу мамлакат аҳолисининг 6%и.
Исталган грузиялик махсус ташкил этилган порталда рўйхатдан ўтиши ва вакцина тури, қайси ҳудудда, қайси поликлиника ва соатигача аниқ кўрсатган ҳолда эмланиш вақтини ўзи мустақил танлайди.
Айни дамда грузияликларга AstraZeneca, Pfizer, Sinopharm ва Sinovac вакциналари таклиф этилмоқда.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигига грузинлар ишлаб чиққан ва фойдаланаётган портални ўрганиб чиқиш ва имкон бўлса, ушбу тажрибадан фойдаланишни тавсия этган бўлардим.
Бу тарзда вакциянациялашни ташкил этиш маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш, логистика, мобиллик ва натижалар самарадорлигини оширишда жуда қўл келади.
@the_bakiroo