Банкирлар ва иқтисодчиларнинг позицияси қандай? Улар нега жим?
Ҳурматли Светлана Ортиқова Банк сирига оид қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга ўз позициясини билдирипти.
Светлана опа кўп яхши гапларни ҳам айтган. Масалан, у киши айтаяптики, 99 фоиз фуқароларимиз қонунга итоат қилиб яшаяпти ва ишлаяпти. Уларнинг 1 фоизигина қонунни четлаб ўтмоқчи ва ноқонуний даромадларни олмоқчи.
Мен опанинг гапларига қўшиламан. Фақат ўша 1 фоиз ким экани тўғрисидаги гумоним кўпроқ ўзбек чиновникларига бориб тақалади.
Майли, прокуратура ва терговга оид органлар Банк сирини қўлга киритиш бўйича ўзгача нуқтаи-назарга эга бўлишлари мумкин. Лекин нега банкирлар ва иқтисодчилар бунга муносабат билдиришда сукут сақлашни лозим кўришмоқда. Шуниси менга қизиқ.
Айтишларича, қонун қуйи палатада бир куннинг ўзида уч ўқишдаёқ қабул қилинган. Бунчалик шошма-шошарлик нечун? Регулятор бунга нима дейди?
Назорат ва тергов учун банк сирига оид материалларни олишни чексиз осонлаштириш мумкин. Лекин бундан иқтисодиёт кўрадиган зиёни ҳаддан зиёдлиги ҳамиша асосий ўлчов воситаси бўлиши керак.
Банк сирига оид маълумотлар бу худди интим, ёзишмалар, сўзлашувлар сингари.
Уларга нисбатан доступнинг тийилмаган ва имконли бўлиши бизни қай томон етаклашини закийлар жуда яхши тушунадилар.
@the_bakiroo