12K6Telegramda ochish
Бош вазир ўринбосари: "Журналист ва блогерларга ҳеч қачон бугунгидек эътибор бўлмаган" Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқотлар, ток-шоулар, дебатлар, учрашувлар ўтказиш учун янги медиа-майдон – “Медиа-холл ЎзЭОАВМА” ташкил этилди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон мустақиллиги 30 йиллиги – нодавлат электрон медиа нигоҳида” мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳукумат томонидан оммавий ахборот воситаларига, уларнинг ходимларига, журналист ва блогерларга ҳеч қачон бугунгидек эътибор, ғамхўрлик бўлмаганини таъкидлаб, қуйидаги фикрларни билдирди: - Соҳа вакиллари эмин-эркин ишлаши, очиқ-ошкора ижод қилиши учун барча шароитлар, қонуний асослар яратиб берилмоқда ва бундан кейин ҳам соҳага эътибор ортиб бораверади. Бу албатта, журналистлар, блогерлар зиммасига ўзига яраша катта масъулият юклайди. Ўз ишига янгича ёндашишни, янгича фикрлашни талаб этади. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбари ўринбосари - Матбуот котиби Шерзод Асадов, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва бошқалар сўзга чиқиб, миллий журналистикага қаратилаётган эътибор ва мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида гапиришди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin