Аввалги вазифалар бажарилмади, эндигиси бажарилармикан?
Келажакда банк, уяли алоқа ва интернет компаниялар ўзаро бирлашиб кетиши эҳтимоли юқори экани инобатга олинса, балки Mobiuz'ни (Universal Mobile Systems МЧЖ) Алоқабанкка бериш ва финтех компания яратиш тўғрироқ бўлармиди?
Шу билан бирга Банк ва уяли алоқа компанияси биргаликда қиймати сенергетика эвазига янада қимматлашарди. Табиийки, қимматроққа сотса бўларди.
Бюрократиядан (вазирлик қанчалик самарали ва авангард шахслардан иборат бўлмасин) сифатли менежмент ва юқори бизнес вазифалар-у, натижаларни кутиш жудаям қийин. Нари борса, бир муддат ўтиб ушбу улуш ишончли бошқарувга ёки пакет қўшилув схемаси билан бирон молиявий гуруҳга бериб юборилади.