16K49Telegramda ochish
Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида янги ишга тушириладиган лойиҳалар рўйхатини тақдим этади: 1. Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил сентябрь. 2. Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил декабрь. 3. Навоий вилояти Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш. Ишга тушиш санаси: 2024 йил 3-чорак. 4. Бухоро вилоятида умумий қуввати 1000 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 4-чорак. 5. Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак. 6. Сурхондарё вилоятида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2023 йил 2-чорак. 7. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2022 йил 4-чорак. Жами қувват: 2 797 МВт. Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin