Истиқболли лавозимларга вакансиялар
Сиз ўзингизни эркин фикрли, малакали ва рақобатли мутахассис деб ҳисоблайсизми?
Унда қуйидаги имкониятлар сиз учун.
Молия вазирлигининг Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти қуйидаги лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда:
— Ипотека кредити бозорини молиялаштириш бўлими бош иқтисодчиси;
— Уй-жой давлат дастурларини мувофиқлаштириш, таҳлил ва мониторинг қилиш сектори бошлиғи.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ҳужжатлар 2021 йил 12 августдан 21 августгача қабул қилинади.
Ҳаммаси очиқ, ҳаммаси ойдин!