Парламент ва Кенгашларга депутатликка номзодлардан нечтаси мол-мулк ва даромадлари ҳақида маълумотларни эълон қилди?
Биронтаси эълон қилгани йўқ.
Тўғри, коррупцияга қарши фақат шиорларда курашилаётган Ўзбекистонда бу ҳалигача мажбурий талаб эмас. Лекин сайловчиларни ишонтиришга уринтираётганлар ўзларидан бошласалар яхши намуна бўларди, шундай эмасми?
Сиз, масалан коррупцияга қарши курашишни сайловолди дастурининг асоси қилиб олган (Коррупция устидан ғалаба қозониш ва “тоза қўллар” сиёсати) ЎзЛиДеп Раиси Актам Хаитовнинг мол-мулки ва даромадлари ҳақида билишни истармидингиз?
ХДП Раиси Улуғбек Иноятов ойига неча миллион даромадларга ва қандай уй-жойларда яшаётгани ҳақидаги маълумот сизга қизиқ эмасми?