17K82Telegramda ochish
Орзудаги Ўзбекистонгача узун йўл ҳақида имкон қадар қисқа матн Нега шунча муаммолар туриб сайловлар масаласида тинимсиз ёзаяпсиз, иқтисодий-ижтимоий мавзуларни кўпроқ ёритсангиз, демоқда ўқувчилар. Ҳамма гап шундаки, аҳоли турмуш даражаси ва эркин сайловлар ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик мавжуд, Бу барча танловлар ва ўзгаришларнинг аввали. Афсуски жафокаш халқимиз учмингйиллик тарихида бундай танловга эга бўлмаган ёки раво кўрилмаган. Шунингчун кўпчиликда сайловларга мисли кўрилмаган даражада бефарқлик шаклланган. 2016 йил сентябрда янги давр бошлангач, миллатда орзиқиб кутилган ўзгаришларга нисбатан буюк умидлар уйғонди. Шахсан мен умид қилгандимки, янги давр эълон қилинган ўша кунлардаёқ эркин сайловларда янги парламент, янги парламент кучи билан янгиланган ижроия ҳокимияти вертикали яралади деб. Амалда эса ислоҳотлар эски парламент ва бутунлай эски қолипда қолган ижроия ҳокимиятга таянилган ҳолда бошланди. Натижасини бугун кўриб турибмиз, жуда кўп эзгу ҳаракат ва ғоялар эски платформа бетон тўсиқларига урилиб йўқ бўлиб кетмоқда. Ислоҳотлар эски номенклатуранинг қарши зарбаси - контрислоҳотлар соясида қола бошлади ҳатто. Узоққа бормайлик, тажрибасига кўп мурожаат қиладиганимиз Саакашвили ҳокимиятга кела солиб Парламентни янгилагани, ҳали кўп умид қилинаётган Зеленский илк қарорларидан бири сифатида эски Парламентни тарқатиб юборгани бежиз эмас. Чунки парламент мамлакатнинг кичик модели, унда даврнинг, халқнинг бугунги хоҳиш иродаси акс этиши керак. Мамлакат ва миллат яна беш йил муддатни йўқотишга ҳақли эмас. Ҳа, сайловларимиз мукаммал эмас. Ҳа, ўтган замондан қолган чўнтак партиялар фильтри танловни жудаям торайтирган, мустақил номзодларнинг ўзи йўқ. Ҳа, ўзиниям, мамлакатниям обрўсизлантиришда давом этаётган маҳаллий феодаллар - ҳокимларнинг номзодларни тайинлаш ва жараённи бошқаришга таъсири ўта юқори. Ҳа, биз истаган ёшлар парламент ва Кенгашларга ўтган тақдирда ҳам, улар кун тартибини ўзгартиришга кучи етарли бўлмайди. Лекин, билинг, қўл қовуштириб туришга ҳам ҳаққимиз йўқ. Орзудаги Ўзбекистон ўзи келиб эшик таққиллатмайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin