13K41Telegramda ochish
Фарқлар ҳақида 2018 йил охирида Telia гуруҳи Ўзбекистондаги Uсell бренди остидаги активларини сотиб чиқиб кетаётган вақтда, Қозоғистонда Kcell бренди остидаги уяли алоқа компаниясидаги улушларини ҳам давлатга, аниқроғи "Казахтелеком"га сотиб кетган эди. Биз 215 млн.АҚШ долларига сотиб олинган Uсell қандай схема остида Digital Holding ихтиёрига тақдим этиб юборилгани ҳақида яна тўхталмоқчи эмасмиз. Вақти келиб бу ҳақда ҳали яна маҳкама-ю, суриштирувлар бўлар, кинолар олинар, Схеманинг бошида, ўртасида ва ичида турганлар балки Гулнора Каримовага қўшни ҳам бўлар. Гап ҳозир Kcellнинг кейинги тақдири ҳақида. "Казахтелеком" Kcellнинг улушларини бозордаги конъюнктурага қараб пакетларга, баъзида опционларга тақсимлаб сотмоқда. Ёпиқ кабинетлар ва махфий ҳукумат қарорлари асосида эмас. Бозор нархида. Очиқ майдонда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin