Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати
Ўтган йили 27 октябрда қабул қилинган "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонга мувофиқ, қатор корхоналар трансформация қилинадиган давлат корхоналари қаторида санаб ўтилган.
Кеча қисман ёки назорат пакети хусусийлаштирилиши мумкин бўлган активлар қаторида саналган «Навоий кон-мeталлургия комбинати» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ,
«Uzbekistan Airways» АЖ кабилар трансформация қилинадиган рўйхатга қўшилган.
«Олмалиқ кон-мeталлургия комбинати» АЖ, «Ўзбeкистон мeталлургия комбинати» АЖ кабилар эса Корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатига қўшилган.
Фармон мундарижаси бўйича бу активларнинг бир қисми сотилиши ёки хусусийлаштириш тўғрисида режалар ёки вазифалар белгиланмаган.