18K186Telegramda ochish
Яна бир бор қарамлик ҳақида Бугунги куннинг энг муҳим хабари бу, шубҳасиз, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги тақиқи бўлган 150 минг ўзбекистонлик меҳнат мигранти учун мамлакатга киришга рухсат берилгани бўлди. Эътибор беринг, ушбу масала томонларнинг кун тартибида йўқ эди. Муҳокама мавзуси ҳам эмасди. Одатда босим ўтказиш учну ҳатто "помидор ўйинларини қиладиган" Россияни бунга нима мажбур қилди? Посткоронавирус даврида Россияда ишчи кучи етишмовчилиги жиддий муаммолардан бирига айланди. Маҳаллий аҳоли ишлашни истамайдиган қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида бу айниқса кўпроқ сезилмоқда. Масала шу даражада жиддийки, мамлакат бўйлаб хизматлар нархининг ўсиши ва умуман инфляциянинг асосий омилларидан бири мигрантлар етишмовчилиги бўлиб қолмоқда. Бунинг устига пандемия сабаб ва умуман турмуш даражасининг пасайиб бораётгани туфайли Россияда аҳоли сони қисқариши янада жадаллашган. Ўтган 2020 йилда россияликлар 510 мингга камайган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 550 мингдан кўпроқ бўлиши кутилаяпти. Мазкур тренд камида 2030 йилгача давом этади. Аҳоли ортидан иш кучи ҳам қисқариб бораётгани Кремлнинг талвасага солмаслиги мумкин эмас ва ҳар йили Россия камида 500 минг мигрантни қўшимча тарзда жалб қилишга мажбур. Россияда бу борада танловнинг ўзи йўқ. Геосиёсий жиҳатдан яккамоховга айланган Россия учун ягона танлов Ўзбекистон ва унинг ўсишдан тўхтамаётган ишчи кучи билан боғлиқ имкониятлари холос. Бу борада Россиянинг қарамлиги ошса ошади, асло камаймайди. Шундай экан яна ўша савол: ким кимга қарам ўзи?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin