Айрим такрорланувчи хулосалар: Агар Нигерия бўлмасак
Давлетовўз қиймати 1 триллион 723 миллиард сўмлик "Ислом цивилизацияси маркази" қурилиши Қурилиш вазири Ботир Закиров билан аффилланган "Трест—12" акциядорлик жамиятига топширилгани ҳақида ёзди.
Оқшом Газетаўз бу ахборотни қўшимча маълумотлар билан тўлдирди.
Лойиҳа қиймати у бошлангандан буён 4 каррага қимматлаган.
Маълумотлар билан танишиб чиққач, нормал фуқарода ғазаб аралаш қатор хулосалар келади. Энг аввало биз ўзимиз учун аниқлаштириб олишимиз керак, биз ўзи қанақа давлат қураяпмиз ва қандай давлат қурмоқчимиз ўзи? Бу давлатнинг ўлчовлари, масалан Нигерияга яқин бўладими ёки Данияга? Агар Нигерия қураётган бўлсак, айтиб қўйилаверган яхши, ҳеч қандай хулоса ва саволлар бўлмайди. Индамай, қисиб юраверамиз ва Нигерияликлигича қоламиз.
Агар қачонлардир шартли Дания қурмоқчи бўлсак қатор хулосаларга эга бўлишимиз лозим ва лобуд.
Биринчидан, қурилиш ишларини лойиҳа-смета ишлари билан баравар олиб боришни бутунлай тўхтатиш лозим. Президент ё Ҳукумат қарори деган лазейканиям қолдирмаслик зарур. Тасдиқланган Лойиҳа йўқми, Лойиҳачида ҳам, Буюртмачида ҳам, Пудратчида ҳам ҳеч қандай масъулият ва жавобгарлик бўлмайди. Демак, чексиз-чегарасиз ўғирлаш, ўзлаштириш мумкин бўлади. Лойиҳа қиймати каррасига ошаверади.
Иккинчидан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ва кейинчалик давлат ихтиёрида қоладиган объектларни ҳомийлик ҳисобидан қуришни тўхтатиш керак. Қонун йўли билан. Бу схема миллиардларни ўмариб миллионларни садақа қиладиган муттаҳам олигархларнинг схемаси. Алдов схемаси. Бу ерда мораль масаласи ҳам бор: Ўғридан пул олиб мачит қурмаслик керак.
Учинчидан, тижорий бўлмаган, ижтимоий аҳамиятга эга объектларнинг қийматини маъқуллаш молиялаштириладиган манбага қараб Парламент ва тегишли Кенгашлардан тасдиқланиши лозим. Майли бу жараённга бир неча ойлар кетсин. Эътибор беринг, "Ислом цивилизацияси маркази" қиймати Консолидациялашган бюджетимизнинг 1%ини ташкил этади. Масалан, солиштириш учун, фанни ривожлантириш дастурларига бюджетимизда бундан 10 баробар камроқ харажат мўлжалланган. Қурилаётган объектлар номма-ном, лойиҳама-лойиҳа Парламент ва Кенгашлар тасдиғидан ўтмаса, ижро органи ва ҳокимлар билган номаъқулини еяверишади.
@the_bakiroo
- https://t.me/davletovuz/13481@davletovuz
- https://www.gazeta.uz/ru/2021/10/12/islamic-center/gazeta.uz