18K113Telegramda ochish
Аввал Мерседес, энди AKFA Эмишки, Космонавтлар майдонида бузиб-қуриш ишлари AKFA маблағлари ҳисобидан амалга оширилармуш. Биринчи савол, қачондан буён жамоат маконларини, яна маданий мерос рўйхатидаги объектларни хусусий компания ўз истаганича бузиб-қурадиган, молиялаштирадиган бўлиб қолди? Ким, қайси муассаса унга буюртмачи бўлишга рухсат берди. Ким лойиҳани тасдиқлади? Эртага бу кетишда масалан, AKFA Кўкалдош мадрасасини ҳам бориб бузиб-таъмирлайверадими, мадрасага AKFA ром-эшиклар ўрнатадими? Иккинчидан, AKFA Космонавтлар майдонини таъмирлаши хоҳишларида ҳеч қандай иқтисодий маъно йўқ. Худди ҳокимга Мерседес совға қилишдан иқтисодий маъно бўлмагани сингари. Бу қайсидир схеманинг боши, ўртаси ё охири ва у аниқки, шаффоф эмас. Исталган нормал мамлакатда бундай прецедент мустақил маҳкама назоратига олинади. Иқтисодий мазмунга эга бўлмаган ушбу ҳаракатда, аниқки, бошқа манфаатдорлик мавжуд. Учинчидан, замҳокимнинг айтишича, лойиҳа қиймати аниқ эмас экан, лекин тендер ўтказилганмуш. Бу жудаям кулгули. Бу гапларни эшитиб қайси аҳмоқ ишониши керак? Лойиҳа тайёр эмас экан, қандай қилиб тендер ўтказдиларинг? Иқтисодий эркинлик рейтинги Ҳуқуқ устуворлиги компонентларида тубга иниб кетганимиздан асло ҳайрон бўлмаслик керак. Мамлакатни зудтар қонун йўриғига қайтариш керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin