12K26Telegramda ochish
Кампания вақтида қатор масалалар, нозик темалар, гарчи уларга нисбатан муносабат ўта муҳим бўлса-да, номзодлар томонидан кун тартибига умуман олиб чиқилмади. Бу ЕОИИга аъзолик, ёқилғи-энергетика тарифларини эркинлаштириш, чиновникларга ёқмайдиган маъмурий ислоҳотлар каби. Конституциявий ислоҳотлар темаси ҳам сайлов натижалари эълон қилингунча табу бўлиб турди. Бирон бир номзод халққа бу мавзулар бўйича позициясини очиқ билдириб, ростгўйлик билан режаларини баён қилиб, ишончли мандат олишга уриниб кўргани йўқ. Маданиятли ва рақобатли сиёсат шаклланган давлатларда энг муҳим масалалар бўйича позициялар ва режалар очиқ, олдиндан ошкор қилинади. Шуниси билан ғолибнинг мандати ҳалол бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin