Параллеллар
Бўғзигача коррупцияга ботган Путин ва бўғзигача коррупцияга ботган Порошенко вақти-вақти билан, айниқса ички истеъмолдаги рейтинглар тушганда бир-бирига ўзаро хуружлар уюштириб туришарди.
Донбассда инцидентлар юз берса, Москвада украин шпионлари ёки Киевда ўрис шпионлари тутилса ёхуд Керч бўғозидаги Украина кемаларига ҳужум ортидан Порошенконинг ҳам, Путиннинг рейтинги ҳам бир неча фоизга ошган. Ҳар гал Россия ёки Украинада ички муаммолар юзага қалқиб чиққанда ё Путин Порошенкога, ё Порошенко Путинга шундай кўринишда "ёрдамга келган". Порошенко назоратидаги Украин пропаганда каналларининг асосий мавзуси Россия, Россия пропагандасининг асосий мавзуси Украина бўлиб қолган эди.
Америка сиёсий элитасининг кетма-кет хатолари ва ижтимоий тармоқларда ахборот манипуляцияси эвазига ҳокимиятга келиб қолган неадекват Трампнинг ички сиёсатда аҳволи чатоқ, бу ёқда импичмент масаласи, у ёқда иккинчи муҳлатга сайлов кампанияси муваффақияти савол остида.
Диний радикализм асосий қуролига айланган, Сурия, Яман, Ливан ва Шарқий Африкада терроризмни очиқдан-очиқ қўлловчи, рефлекслари одамсимон маймунларни эслатувчи Эрон руҳоний режимининг асл башарасини бугунги ақли бор эронлик аниқ-тиниқ кўриб турипти. Яна бир оз вақт ва эрон жамоатчилиги руҳоний режимини тарихга айлантириши табиийдек эди.
Лекин шу пайт ҳокимиятга зўравонлик билан чиқиб қолган бу ақидапараст мавжудотларга ер шарининг бошқа минтақасидаги бошқа бир бузуқи, ёлғончи ва қасамхўр ёрдамга келиб турипти.
Зўравонлик ва куч-қудрат риторикаси, иккиюзтача қурбон, шовқин-сурон, халқаро ҳуқуқнинг оёқ ости бўлиши. Қарабсизки, Трамп ҳам, руҳоний режими ҳам яна мой ва тахт устида.
@the_bakiroo