12K73Telegramda ochish
Яна нисбий афзаллик ҳақида Бир шахс ўз вазифасини бажариши ёки маҳсулотини, хизматини сотиши учун, масалан юзта заруриятли одам ёки мижозни олдига боргандан, юзта одам ё мижоз битта одамни аниқ манзилдан топиши нисбий афзалликка эга. Шундай экан, ҳурматли оқсоқоллар, давлат ташкилотлари раҳбарларини "уйма-уй юрмасдан" ўз идораларида ўтириб вазифаларини бажариши механизмига балки қайтармиз?! P.S. Кейинги кунларда вазирлар, вилоят ҳокимларининг Оролбўйига бориб денгизнинг қуриган тубига саксовул экиши ва сельфи маросимини ўтказиши авж олди. Ҳурматли вазир ва ҳокимлар, битта саксовулни ўтказиш биз солиқ тўловчиларга неча пулдан тушаяпти? Кабинетингизда ўтириб, ўз вазифангизни бажарсангиз етказаётган зиёнингиз камроқ бўларди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin