28K263Telegramda ochish
Ўзининг армияси бўлмаган давлат душманнинг армиясини боқишга мажбур бўлади, деган эски ақида бор. Бу ақида ростанам охирги 50 йилда анча эскирди. Янгиланаётган дунёда бу ақида анча бошқача янграйди: Сифатли таълим тизими мавжуд бўлмаган давлат барибир эртага замонавий армияси мавжуд душманга қарши тура олмайдиган армияни сақлашга мажбур бўлади. Демак, замонавий дунёда Ватан ҳимоясини таъминлашнинг энг осон ва энг арзон воситаси бу сифатли таълим тизимидир. Бугунги замонавий армия бу окопларда стратегик ҳимояни таъминлайдиган ёки қанақадир тепаликни эгаллаш учун "расход" қилинадиган аскарлар эмас. Бугунги армияда инсон кучи эмас, ақли-идроки билан бошқариладиган технологиялар вазифани ҳал этади. Танклар ва пиёдалардан иборат классик армиянинг замонавий армияга қаршилик кўрсатиши бир неча суткага ҳам етиб бормайди. Мамлакатдаги юқори интеллект қуйироқ маданият ёки интеллектга эга мамлакатлар босими ва оккупациясидан ҳам асрайди. Чунки пастроқ зеҳнли халқ юқори зеҳнли халқни барибир бошқара олмайди. Масалан шимолдаги зўравон катта бир давлатнинг ундан ҳам шимолроқдаги кичик, лекин юқори маданиятга эга мамлакатни оккупация қилиши мумкинлигини тасаввур этиб бўлмайди. Лекин ўша шимолдаги зўравон катта давлат жанубдаги қолоқроқ давлатларга исталганча босим ўтказа олади. Шундай экан кўпроқ ўқинг, кўпроқ илм олинг, бўлажак Ватан ҳимоячилари. Байрам қилишга эса ҳали улгурамиз! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin