Қозоғистонда янги бош вазир таништирилди
Токаев томонидан номзоди таклиф этилган Алихан Смаилов Қозоғистон ҳукуматининг янги раиси этиб тасдиқланди.
Смаилов 2022 йил 5 январдан буён Аскар Мамин истеъфога чиқарилгандан кейин бош вазир вазифасини бажариб келаётганди. 50 ёшли Алихан Смаилов иқтисодчи. Бунгача Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - молия вазири лавозимида бўлган.
Шунингдек, Токаев ОДКБ интервенцияси яқин 2 кун ичида тугалланишини билдирган.