29K275Telegramda ochish
Токаев миллатга мурожаат қилди Қозоғистоннинг ғарбий ва марказий вилоятларида газ нархларининг оширилиши муносабати билан янграётган қонуний талабларнинг барчаси эшитилиши ва тегишли қарорлар қабул қилиниши айтилган. Кеча ва бугун бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақида икки оғиз. "Шал кетсин" деяпти қозоқлар. Газ нархини Назарбаевга не алоқаси бор дерсиз? Бор алоқаси. Газ монополисти Казтрансгазга Дарига Назарбаеванинг фуқаровий эри Қайрат Шарипбаев бошчилик қилади. Ҳеч бир мулоқот ва келишувларсиз газ нархларини ошириш ҳаракатида Халқ Назарбоевнинг қўлини кўраяпти. Президент Токаев талабгорларнмнг илк истагини бажарди, нархлар аввалги даражасига қайтарилди, лекин бироз кеч қолди. Шунинг учун энди талабгорлар ҳукумат истеъфосини сўраяпти. Бўлаётган воқеаларда албатта ички омил ва йўл қўйилган хатолар асосий, лекин ташқи триггерни эсдан чиқармаслик лозим. Кремль назорати остидаги ОАВлар, гарчи Россияда узун таътил бўлишига қарамай, воқеаларни фаол, ҳатто иштиёқ билан ёритаетгани сергаклантиради. Дўст ва биродар қозоқ халқи ва раҳбарияти ташқи кучлар ташвиқоти ва таъсирисиз ўзаро мулоқот ва компромисс йўлини топа олади. Мен бунга ишонаман. P.S. Токаев ҳукуматни истеъфога чиқарди (иккинчи талаб ҳам бажарилди). Алмати ва Манғистау вилоятларида фавқулодда режим ва комендантлик соатлари жорий этилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin