Шунчаки маълумот учун
Қашқадарё вилояти ҳокимияти ёзаяпти:
"OQ SAROY KLASTER” МЧЖ томонидан расмийлаштирилиб, “MAROQAND GOLD OIL EKSTRAKSIYA” МЧЖга 98,3 тонна чигит юборилгани, лекин сотиб олувчи томонидан ҳанузгача электрон имзо билан тасдиқланмаган электрон ҳисобварақ фактурасининг қоғоз нусхасини тақдим этмаган.
Амалдаги қоидаларга кўра, электрон ҳисобварақ фактурани сотиб олувчи шу заҳоти тасдиқлаши шарт эмас. Бунинг учун 10 кун муддат берилган. Сотиб олувчи ҳатто фактурани тасдиқламасликка ҳам ҳақли. 10 кун ичида тасдиқламаса ёки рад этмаса, электрон ҳисобварақ-фактура "автоматом" тасдиқланган ҳисобланади.
Унданам қизиғи, йўл патрул хизмати ташилаётган юк бўйича электрон фактураларни текширишга ваколатли эмас. Бу уларнинг вазифаси ҳам эмас.
Фактура нима, электрон имзо нима, QR код нима, патрул хизмати учун, уларнинг фаолиятига таалуқли бўлмаган ғирт бегона масалалар. Мен уларни оқламоқчи ҳам, қораламоқчи ҳам эмасман. Лекин ваколатлари чекланмаган ҳокимият олдида патрул хизмати ходимлари ҳам ҳақсизликка рўпара қилинмоқда, ҳокимиятнинг ноқонуний топшириқларини бажаришга ундалмоқда. Чигит зўравонлигидан ташқари мана бу воқеликнинг ўзи ҳам ҳокимлик ҳаракатларига бир эмас, икки карра ҳуқуқий баҳо беришга сабаб бўлади.
Эртага, дўппи роса тор келганда, ўша учта юк машинадаги чигитни ҳокимият топшириғи билан тўхтатишга мажбур бўлган патрул хизмати ходимлари ҳам "айбдор" қилиб кўрсатиб юборилса, ҳечам ажабланманг.