1.1K5Telegramda ochish

Замбаракнинг ўқи kanalidan

Хушнуднинг янги постини ўқидингизми? Тадбиркорларга бир тийинга қиммат ташкилотга аъзо бўлиш, унга бадал тўлашни мажбурий қилиб қўйишмоқчи экан. Ўқинг, албатта. Тадбиркор тўлайди, мен оддий ишчиман, менга тегишли эмас деманг. Чунки ўша тадбиркор ҳаражатини кимнинг бўйнига қўяди? Албатта ҳаридорнинг. Фойдаси йўқ ташкилотлар ўзи билар-билмай бутун ҳалққа янги солиқ соляпти. Афсуски, кўр-кўрона соққа қилиш янги эпоханинг белгисига айланиб қолди. Палатага аъзолик бадали, икки баробар қиммат счетчикларни сотишга уриниш, ароқ заводига имтиёзлар, иккинчи телефонингизни солиққа тортиш. Соққани қил-қил-қил. Ўтган 25 йил хатолари тан олиняпти. Аммо уларни бартараф этиш ўрнига ундан баттар қарорлар қабул қилиняпти. Ёки аввалги нотўғри қарорлар бекор қилиниб, ярим йилдан кейин аввалгидан баттар қилиниб тикланяпти. Биласизми, менинг умрим давомида Қозоғистондан ошиб кетиш тугул, етиб олишимизга кўзим етмаяпти. Чунки йўналиш йўқ. Мақсад ва унга етиш стратегияси кўринмаяпти. Бугун бир қадам олдинга ташланса, эртага икки қадам ортга юриляпти. Ҳафсалам пир бўлди. Ҳафаман. @zambarakning_oqi

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin