Посткризис давридаги хавотирлар ва нималар қилмоқлик ҳақида яхши фикрлар айтилипти.
Эзмаланиш бўлса ҳам такрорлаш керак, саналганларга яна битта - энг асосий қўшимча ҳам бор - мулк ҳуқуқи ҳимояланиши керак. Дарҳол. Муттасил. Узлуксиз.
Карантин ойига қарамай солиқ тушуми режасини бажараётган мутасаддиларга савол бериш ўрнига, уларни мақташда, намуна қилишда давом этилар экан, келаси ойда энг майда тадбиркор ҳам даромад ва ҳаракатларини яширишни бошлайди, ҳисобидаги пулини охирги тийинигача нақдлаштиради, каттароғи эса топганини четга - тинчроқ соҳилларга ҳайдаб қўяди қолади. Кейинги ойда ҳам планни бажариш учун энди анжанча усуллар эмас, большевикча развёрстка усуллари қўлланади. Ундан кейин эса экспроприация.
Қутблашган чоралар қутблашган оқибатларни яратади.
@the_bakiroo