Эътибор бердингларми ёки йўқми, ҳукумат, расмий пропаганда ва ОАВ кун тартибидан Ҳаракатлар стратегияси умуман тушиб қолди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси янги даврнинг бош ҳужжати ўлароқ кўрилаётганди.
Стратегия доирасида ҳар йили давлат дастури ишлаб чиқилар ва ҳеч қурса дастурнинг 20-30 фоизи бажариларди ёки бажарилгандек қилиб кўрсатиларди. Масалан 2019 йил дастури бўйича нима иш қилинди, қайси масала ижросиз қолди, ҳатто эслаб ҳам ўтирилмади.
Буям майли, 2020 йилнинг 17 куни ўтиб бўлди. Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги 2020 йил дастури тугул, лойиҳасиям йўқ.
Кимдир бу ҳақда нимадир билса, ҳей деб юборарсизлар.
@the_bakiroo