Таққосланг! Танланг! Тежанг! Ягона агрегат ишга тушди
Энди фуқаролар қайси банкда доллар олиш арзон, қайси банкда долларни қимматроқ сотса бўлади, қайси банкка юқорироқ фоизда депозит қўйса бўлади. қайси биридан арзонроқ кредит олса бўлади, деган саволларга жуда осон жавоб топиши мумкин.
Банкларнинг алоқа марказларига телефон қилиб навбатингиз келишини кутиш шарт эмас.
Банкларнинг сайтларига кириб, маълумот излаш ва сайтдаги маълумотлар амалдагисига тўғри келмаслигидан жиғибийрон бўлишга ҳожат қолмайди.
Банкларнинг офисларига бориб юришнику айтмасам ҳам бўлади.
Ҳаммаси оддий!
7 ёшдан 70 ёшгача - барча тушунадиган тилда, содда ва равон платформа бу.
Умид шуки, bankxizmatlari.uz регуляторнинг молиявий саводхонликни ошириш йўлида амалга ошираётган ҳаракатларининг энг ишончли воситаси бўлиб қолади.
Қарангки, банк маҳсулотларини доимий кузатиб боришимга қарамай айрим банкларнинг янги маҳсулотларини бехабар қолаётган эканман.
Масалан, банклардан бири "Мошина бозор" деган автокредитни йўлга қўйипти. Монополистнинг тутуруқсизлиги ва нўноқлигига жавобан яна нима қилиш мумкин?
- https://bankxizmatlari.uz/oz/bankxizmatlari.uz