Нефть ва сулҳ хабарлари рублни мустаҳкамламоқда
Ҳарбий машғулотлар баҳонасида олиб кирилган ва Украина чегарасига жойлаштирилган Россия қўшинлари Белорусдан олиб чиқилади. Украина чегараларидаги кескинликка барҳам берилади. Путин-Макрон учрашувларининг дастлабки натижалари шундай.
Нефть эса 92+ коридорда мустаҳкам турипти.
Келаётган жума Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 1 фоиз бандига, 9,5%гача кўтариши кутилмоқда.
Шу ва бошқа илиқликлар фонида доллар/рубль 75,25гача мустаҳкамланди. Бу ҳали ҳаммаси эмас,
Агар уруш эҳтимолини камайтирувчи омиллар ва воқеликлар кетма-кетлиги юз беришда давом этса, рубль ўзининг узоқ муддатли коридорига -доллар/рубль 72-74 гача қайтади.