Рақамли молиявий Платформа 1 июлдан ишга туширилади
Мазкур Платформа орқали кичик ва ўрта бизнес субъектлари кредитга ариза беришлари ва бир неча банкларнинг таклифларини олиб, ўзига энг маъқул келган шартларда молиялаштириш имконига эга бўлади.
Платформа оператори "Ахборотлаштириш бош маркази" МЧЖ иштирокидаги юридик шахс бўлади.
2028 йил 1 апрелга қадар нобанк кредит ташкилотлари, лизинг компаниялари ва молиявий технологиялар бозори иштирокчилари хизматларини ҳам Платформага улаш имконияти яратилади.
Идеалда Платформа кичик ва ўрта бизнес вакилларининг молиявий хизматлар олишда ва энг асосийси, танловда устуворлигини таъминлайди.