17K384Telegramda ochish
Қорли Грузияни ўзингиз учун кашф этинг Бу йилги қишда ўзимизнинг тоғларимизга чиқмадим. Гап кўпинча қорли, тоғли жойларга дам олишга чиқиб, йўлдаги пробкалар, сервисдаги нохушликлар ва маданиятдан узоқ шовқинлардан чарчоқ билан қайтишда эмас. Мен пулига арзимайдиган қимматликни маъқул кўрмайман. Танловсизликдан қаттиқ оғринаман. Шароитга мос бўлмаган кибрли муносабатлардан куюнаман. Шу сабабли бу йилги қишки дам олиш учун Грузиянинг Гудаурисини танладим. Тўғрисини айтаман, Гудаурига боргунча тасаввуримда фақат ўзимизнинг Чимёнимиз ва Чорвоғимиз эди. Гудаури бу тасаввурларимни бутунлай ўзгартирди. Денгиз сатҳидан 2000 метрдан 3000 метргача баландликларда меҳмонларнинг таъби ва чўнтагига қараб бир неча даражадаги ўнлаб, балки юзлаб меҳмонхоналар, хостеллар, санаторийлар таклиф этилади. Супермаркетга кирганмисиз? Гудаури бу қишки дам олиш супермаркети. Мен баландлик ва тезликдан қўрқаман. Баландлик ва тезликдан қўрқмасангиз Гудаури бу қишки жаннат. Чанғи ва сноуборд учиш майдонлари, парапланлар ва бир неча даражали дор-канат йўллари хизматингизда бўлади. Грузин ошхонаси бу алоҳида мавзу. Таъбингизга қараб сиз жойлашган меҳмонхоналар нонушта ва кечки овқат таклиф этади. Тўлов ичида. Тушлик-чи, дейишингиз мумкин. Ишонинг, ўйин-кулги завқидан тушлик қилишга ҳатто вақт топа олмайсиз. Агар вақт топсангиз, танловлар кўплигидан бошингиз айланади. Нархи-чи, нархи деб сўрашингиз табиий. Гудаурига етиб келган кунимиз, Андижондаги дўстларимиз телефон қилиб қолишди. Ўзида йўқ хурсанд. Чимёндаги 4 кишилик коттеджни шанба-якшанбага 700 долларга олганидан боши осмонда. Гудаури-дачи? Locas Tour компанияси таклиф этаётган турпакетга кўра, бир ҳафталик шунча завқ-шавқнинг бир киши учун баҳоси 485 доллар. Кўпчилик, гуруҳ бўлса, чегирмаси ҳам бўлса керак. Батафсил маълумотларни +998-90-038-72-78 телефон рақами ёки @zarinatour Телеграм-контактига мурожаат қилиб, тур давомида бундан бошқа яна қандай янгиликлар борлигини, чегирмалар ё қўшимча хизматлар ҳақида батафсил сўраб олиш мумкин. Мана қиш тугаяпти, бу йил кеч қолдим деб ўйламанг. Гудаурида қишки мавсум апрелгача давом этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin