Тарихни хитойлар ёзиб бераяптими?
Жаҳон тарихи дарслиги (муаллифлар Шуҳрат Эргашев, Бегзод Ходжаев, Жамшид Абдуллаев). 74 саҳифа:
"Xitoyning dolzarb muammolaridan yana biri terrorizm hisoblanadi. Ayniqsa, Sin szyan-Uyg‘ur avtonom o‘lkasida terrorizm xavfi juda kuchli. Faqat 2013-yili mintaqada 200 ga yaqin terroristik aktlar amalga oshirildi".
Бир қарашда иккитагина гап. Лекин муаллифлар ҳатто Шарқий Туркистоннинг тарихий номи тугул, жорий атамасини ўзбек ё уйғур тилида қайд этишни лозим топмаган. Хитой иэроглифларида ёзишмаганигаям раҳмат.
2013 йилда минтақада 200 га яқин террористик актлар амалга ошганини ўзбек мактаб ўқувчилари учун муҳим маълумот деб билган муаллифлар уйғурларга нисбатан геноцид, миллий. тил ва диний хўрлашлар, концлагерлар ҳақида лом-лим дейишни лозим топишмаган.
Нимаям дердик, 20- аср ўзбек авлоди учун рус ва совет мустамлакачилари Амир Темурни каллакесар ва қонхўр, Мадаминбек ва Эргаш қўрбошиларни босмачи дея тарих ёзиб беришганди.
21- аср ўзбек авлоди учун Хитой уйғурларни террорист, деб тарих ёзиб бераётганга ўхшайди.
22- асрда қандай тарих ёзиб беришади, ўйлашга қўрқаман.
@the_bakiroo