Трамп маъмуриятининг охирги рационал қарори
Америка Қўшма Штатлари Хитойнинг уйғурларга нисбатан ўтказаётган қатағон ва зўравонликларини геноцид деб топди.
Давлат котиби Помпео Шарқий Туркистон ҳудудида Хитой расмийларининг юритаетган сиёсатини Инсониятга қарши жиноят деб атаган.
Турли баҳолашларга кўра, бир миллиондан зиёд уйғурлар қайта тарбиялаш лагерларида қолмоқда. Уйғур аёлларига нисбатан мажбурий стериллаш, миллий анъаналарга ҳақоратли муносабат, диндорларга эса хўрлаш амалиётлари нормага айланган.
Ўзбеклар учун энг яқин қардошлар ҳисобланган уйғурларга Хитой тарафидан ўтказилаётган зулмга расмий Тошкент ҳеч бир муносабат билдирмай келади.