13K28Telegramda ochish
Асосий ставка ўзгарадими? Эртага, 21 январь куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича янги йилдаги илк йиғилишини ўтказади. Таъкидлаш лозимки, асосий ставкани ўзгартирилишига муждалар бериши мумкин бўлган омиллар етилиб бормоқда. 2020 йил якунлари бўйича расмий инфляция 11,1 фоиздан иборат бўлди. Агар нисбатан сифатли статистика юритилаётган 2017 йилдан буёғига қарайдиган бўлинса, йиллик инфляция ва асосий ставка ўртасидаги ижобий фарқ бунчалар катта бўлмаган. Иқтисодий фаоллик тикланишда давом этмоқда, янги йилдан банкларнинг кредитлаш фаоллиги ҳам табиий равишда жонланган. Нарх каналлари агар ташқи аралашув бўлмаса, пул-кредит шароитларининг талаб ва таклиф чизиқларида қайта мувозанатлашувига имкон беради. Валюта курсига босим бериши мумкин бўлган ташқи хавф-хатарлар йиғилмаган, қисқа горизонтда ҳозирча мавжуд эмас. Фақат. Фақат инфляцион кутилмалар аҳолида ҳам, бизнесда ҳам ўта юқорилигича қолмоқда. Нўноқ бошқарув, самарасизлик ва юқори даражада ўғирликка асосланган энергетика келтириб чиқараётган энергетик кризис нархлар ва нарх ўзгаришларига сезиларли таъсир ўтказмай қолмаяпти. Мана шу омил энг катта вазнга эга эканини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Хуллас, эртанги йиғилишни кутамиз. Йиғилишдан кейин очиқ матбуот анжумани ўтказилиши анъанага айланган. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin