14K73Telegramda ochish
Ҳеч қурса ўзларингнинг юзингларга ўзларинг тупурмаларинг, эй номаъқуллар дегинг келади Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага ўз хулосасини берди: Мувофиқ эмас! Чунки: Ўзлари ер ажратиш фақат электрон савдолар орқали амалга оширилишини белгилаб қўйишган. Яна ўзлари ўзларининг қоидаларига катта қилиб ўтириб қўйиб, билган номаъқулини ейишаверади. Қонунда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши, айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар тақиқланган. Лекин яна ўзлари имтиёз тарқатишаверади. Ўнгга ва чапга. Садоқат бўлса бўлди. Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг таъсис этилишига йўл қўйилмаслиги қоидаларини ёзишганига 6 ой бўлмади. Лекин уларнинг ё ақли ўзгача ёки хотираси суст. Эсидан чиқаверади. Ёки ўз фойдасига келганда қоидаларни атай эсидан чиқариб туришади. Бу тизимда тузук-қуруқ юрист ёки ақли, савияси жойида мутахассислар қолганига ишончим комил эмас. Тепадан ранг олган деградация пастга қараб ҳаддан зиёд тезлашиб кетди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin