Биқиқлашаётган Россия
Санкт-Петербург университети ҳудудида бундан 12 йил аввал Аҳмад Заки Валидий Тўғонга ўрнатилган бюст "нацист жиноятчилар шерикларининг фаолиятини қаҳрамонлаштириш" ёрлиғи билан олиб ташланиши мумкин.
Аҳмад Заки Валидий Тўғон буюк жадид, Туркистон ўлкаси озодлиги учун курашган босмачилик ҳаракатининг мафкуравий етакчиси бўлган. Ўша машҳур оқ-қизил байроқ муаллифи ҳам Валидий Тўғон бўлади (1991 йилда ушбу байроқ ҳам Ўзбекистон байроғи сифатида қабул қилиш учун таклиф этилган, лекин овоз беришда ҳозирги байроғимиз ғолиб чиққан).
Чўлпон, Фитрат, Файзулла Хўжаевларнинг шахси шаклланишида ўта катта таъсирга эга бўлган.
Тўғон 100 йил аввал ёзади:
«Рус истилолари бошдан-охир янги-янги ўлкаларни ишғол этиш ва у ердаги халқларни маданият ва иқтисод қонунлари асосида ўзига сингдириб олиб, улар ҳисобига улғайиб бориш ғоясига суянади…»
Босмачилик ҳаракати мағлубиятидан кейин аввал Эронга, кейин Туркияга кўчиб ўтган ва бир муддат Германиядан яшаган. Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан яна Туркияга қайтган.
Бутун умр Россия империяси ва унинг малайларига қарши курашиб келган шундай буюк инсонни ўз мақсади йўлида ҳеч бир пастликдан тап тортмайдиган Кремль империяпарастлари нацистлар билан боғлаб, унинг ҳайкалларига қарши курашмоқда.
- http://echomskufa.ru/2021/01/20/76718echomskufa.ru