Совуқ ҳаво ва ёқилғи ва энергия ресурсларининг қимматлашиши инфляцион кутилмаларни ёмонлаштирган
Ноябрдаги совуқ ҳарорат аҳоли ва бизнеснинг нархлар бўйича кутилмаларини ёмонлаштирган.
Ўтган ойда ўтказилган сўровларда аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3%гача (+0,2%), бизнеснинг кутилмалари 14,3%гача (+0,1%) тезлашган.
Инфляция кутилмаларининг асосий омиллари ўлароқ ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши хатарини кўрсатганлар аҳоли орасида 38%га (+8%), бизнес субъектлари орасида эса 50%га (+11%) етган.
Яна бир жиҳат шуки инфляцион кутилмаларнинг жорий инфляцияга нисбати аҳоли сегментида 59%га, бизнесда эса 50%га етган. Яъни, кутилмалар ва расмий инфляция дельтаси ёздан буён энг ёмон фарқликка етган.
Инфляцион кутилмалар ёмонлашуви фонида эртага Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича 2022 йилдаги энг охирги йиғилишини ўтказади. Ставканинг пасайтирилишига бирон бир ишора кўрилаётгани йўқ. Кўтарилса ҳам ҳайрон бўлмаслик керак бўлади.