19K64Telegramda ochish
“Яшил макон” анжанчасига: кўчат олиш бор, пул тўлаш йўқ Ўтган 2021 йилда бошланган "Яшил макон" кампанияси ура-ураси ва шовқини ҳалигача тингани йўқ. Пала-партиш ҳаракатлар, қўшиб ёзишлар, кузда экилган дарахтларнинг баҳорга етмай, баҳорда экилган дарахтларнинг ёзга бормай қуриши, миллиардлаб маблағларнинг осмонга совурилиши каби ҳолатларга жамоатчилик кўникиб бўлди. Кампаниянинг яна бир муаммоси борки, бу ҳақда деярли оғиз очилмайди. Юмалоқ ёстиқ қилинади, жойида ёпиб юборилади ёки ҳоким назоратига топшириб қўйилган прокурор, мелиса ва солиқнинг таъсир воситалари ишга туширилади. Гап ҳокимларнинг оғзаки топшириқлари асосида тадбиркорлардан кўчат олиб, пулини бермаслик ҳақида. Андижон вилояти Марҳамат туманида кўчат етиштириш билан шуғулланадиган “Қурилиш иншоот 2018” МЧЖ раҳбари Абдуҳошим Қурбонов шунақа чув тушганлардан. У ўтган йили Марҳамат туман ҳокими Бобурбек Йўлдошевнинг топшириғи ва илтимосига кўра, туман ободонлаштириш бошқармасига 4 минг 400 туп павлония кўчатларини ҳокимиятга топширган. Ўша пайтда кўчатлар учун пул тўланмаган. Баҳорга чиқиб ҳам тўланмаган. Ёзда ҳам тўланмаган. Кейин тадбиркор ҳокимиятни судга берган. Суд 2022 йил 22 августда тадбиркорнинг ”Қурилиш иншоот 2018” жамияти фойдасига қарийб 132 миллион сўм ундириб берилиши тўғрисида қарор чиқарган. Лекин тўланмаган. Ундирув Мажбурий ижрога чиқарилган, барибир тўланмаган. Туман ҳокимиятига суд нима дегани? Суд Шуҳрат Абдураҳмоновмидики, унинг топшириғини эрталабга қолдирмай бажарилса? Суд Шуҳрат Абдураҳмоновмидики, эрталабдан қолдирмай ижро қилингани, қарздорлик тўлангани ҳақида доложить қилинса?! Келаётган хабарларга қараганда, олинган кўчатлар учун пул тўламаслик маҳаллий ҳокимиятлар учун одатий ҳолатга айланган. Нафақат Андижонда, бутун Республика бўйича. "Яшил макон" учун олинган кўчатлар учун, чўнтак фирмаларга, олдиндан тўлаб берилади, эгаси йўқ, додини биров эшитмайдиган фермер ва тадбиркорлар эса керак бўлса, бир йил кутади. Шундаям ололмайди. Ваъда берилаверади. Ана, мана, мана кейинги ой қабилида. Кўчат пули эса охири емирилиб, қийматини йўқотиб, уруғлик, меҳнат ва ўғит харажатини қопламайдиган даражага етади. Кўриш учун. Ўқиш учун.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin