Яндекс урушга қарши
Россиянинг биринчи рақамли интернет компанияси раҳбари Тигран Худавердян ходимларга ёзма мурожаатида шу ҳақда маълум қилган.
Мен жуда умид қиламанки, ҳарбий ҳаракатлар тез орада тўхтатилади, деган Яндекс топ менежери.
Бугун кун давомида аввал миллиардер Фридман, кейин олигарх Дерипаска ҳам урушга қаршилигини маълум қилганди.
Россия бойлари бу билан нафақат урушга қарши эканини намоён этишмоқда, балки қўшимчасига санкция рўйхатига тушмаслик учун мужда ҳам йўллашмоқда ва миллиардлаб доллар йўқотишларни олдини олишга уринишмоқда.