19K113Telegramda ochish
Оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитларнинг ҳар тўрт сўмидан бир сўми муаммоли Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича ажратилган 2,8 трлн сўмлик кредитлар муаммоли ҳолатда. Ҳозирда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар қолдиғи 11,07 трлн.сўм экани инобатга олинса, ҳар тўрт сўм кредитдан бир сўми муаммоли. Бу ҳали фақат расмий рақамлар. Реаллик бундан-да абгор. Товуқ, қорамол, қуён, иссиқхона, лимон кўчат, тикув машинаси каби баҳоналар билан ажратилган кредитлардан фақат ҳокимлар, уларнинг атрофидаги ўртамчи, воситачи шотирлар бойигани қолди холос. Камбағал эса камбағаллигича, яна бўйнида қарзи билан қолди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin