24K62Telegramda ochish
Калламозорнинг сел ювиб кетган кўприги қайта қурилади. Чунки улар курашишдан тўхтамадилар Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Гулистон МФЙ Калламозор кишлоғининг сел бузиб кетган кўпригини қайта қуриш учун қишлоқ аҳли ўтган йили ёзда ҳам лойиҳа таклиф этгандилар. Ўшанда ғолиб бўлиш учун овоз етмаганди. Шунга қарамай калламозорликлар қўл қовуштириб ўтиришмади ва курашда давом этишди. Қарангки, улар энди 2215 та ғолиблардан бирига айланишди. Энди қишлоқ болалари хавфсиз кўприкдан юриб ўтиб мактабга ва боғчага боришади. Шунинг учун курашдан ҳеч қачон тўхтатманг. Эски донишмандларнинг доно сўзларини сал ўзгартириб айтганда, етти марта курашинг демайман, лекин мақсадга эришиш йўлида етти юз марта курашишни буюраман. Ҳали ҳаммаси олдинда. Ёзда халқимиз бюджетнинг ташаббусли қисмини иккинчи мавсумда тақсимлайди. Тайёргарликни ҳозирдан бошланг!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin