Бучада амалга оширилган қатлиомдан кейин Европа иттифоқи янги санкцияларни тайёрлай бошлади
Буча қатлиомидан даҳшатга тушган Европа иттифоқи расмийлари бугундан янги пакет санкцияларни тайёрлай бошлади. Муҳокамалар ҳам бугуннинг ўзида бошланади.
Янги чекловлар Европа иттифоқи аъзоларининг портларига Россия кемаларини киргазмаслик, Россия экспорти учун чекловлар ва кўмир, нефть ва газга эмбаргони ўзи ичига олиши мумин.
Бу борада таклифлар шу пайтгача Россия гази ва нефтига эмбарго киритишга қарши бўлиб келган Германия расмийларидан ҳам чиқмоқда.